Россия — НАТО йиғилиши ўтказилиш санаси маълум бўлди

Жаҳон 21:20 / 25.12.2021 12828

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 12 январда Россия — НАТО кенгаши йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Anadolu агентлиги хабар берди.

«Биз бу масала бўйича Россия билан мулоқотда бўлиб турибмиз», — деган манба.

Ўша куни Брюсселда НАТОга аъзо мамлакатлар бош штаблари бошлиқларининг йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО билан ўтказиладиган музокараларнинг асосий мавзуси альянснинг шарққа кенгаймаслиги масаласи бўлади.

21 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин НАТОнинг Россия чегарасида қилаётган ҳаракатларини яна бир бор агрессив деб атаб, бунга қарши ҳарбий чоралар кўришга ҳақли эканини таъкидлаганди.

Кўпроқ янгиликлар