Афғонистон ва Қозоғистон икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини оширишга ёрдам берувчи қўшма савдо палатасини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Афғонистон савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан Кобулда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманидан маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Афғонистон кенг савдо алоқаларини олиб бораётган мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда.
Ўз навбатида, Султонов икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми ўтган ўн ой давомида 27 фоизга камайганини қайд этди.
Азизий ҳаво йўлаклари ташкил этиш ва Афғонистонда Қозоғистон банклари филиалларини очишни икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш йўлларидан бири деб атади.