Пашинян Арманистон Озарбойжоннинг ЕОИИга киришига қарши бўлмаслигини айтди 

Жаҳон 22:54 / 24.12.2021 8669

Агар минтақанинг тинч ривожланишига ёрдам берадиган бўлса, Арманистон Озарбойжоннинг ЕОИИга киришига қарши бўлмайди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.

"Агар бу қадам кун тартибимизга ҳисса қўшса, яъни минтақанинг тинч ривожланиш даврини бошлаб берадиган бўлса, албатта Арманистон Озарбойжоннинг ЕОИИга киришига қарши бўлмайди", - деди Пашинян.

Унинг қўшимча қилишича, қатор масалалар бўйича музокараларда олдинга силжиш лозим.

Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистонни Россия ва Эрон, Озарбойжонни ўз анклави - Нахичеван автоном республикаси билан боғлайдиган темирйўл қуришга келишиб олишгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар