Samsung компаниясидан Smart Monitor: яхши қол, шахсий компьютер!

Жамият 15:30 / 14.12.2021 10431

Samsung Electronics, мобил қурилмалар ва телевизорлар бозорининг глобал етакчиси, пандемия шароитларида масъулиятни ҳис қилган ҳолда уйда қолиб, масофадан ишлаётган фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари учун мўлжалланган ажойиб янги маҳсулотларни чиқармоқда. Танишинг: анъанавий компьютерларга яққол экзистенциал таҳдидни туғдираётган Smart Monitor моделларининг инновацион линияси.

Катта, деярли чегарасиз экранга эга бежирим, ихчам «ақлли» монитор бесўнақай тизимли блокни офисда қолдириш имконини беради. Чунки янги маҳсулотнинг ихчам корпусида функциялар жуда кўп. Ўзингиз баҳо беринг.

Фото: Samsung 
Фото: Samsung 

Иш. «Коронавирусга қарши» Samsung смарт-монитори сизга, ҳатто уй шахсий компьютерисиз ҳам, Remote Access ва Office 365 булутли сервислари ёрдамида «ишчи от»ингизнинг бутун кучидан фойдаланиш имконини беради – фақат интернет бўлса кифоя. Олдиндан ўрнатилган Microsoft пакети билан аввалгидай ишлашингиз, яъни ёзишингиз, тақдимотларни тайёрлашингиз ва жадвалларни тузишингиз мумкин... Офисга қайтгандан кейин эса ўша булутли сервисларнинг ўзидан бажарилган ҳамма ишларни шахсий компьютерга юклаб олса бўлади. Ижобий томони: мушугингизни столдаги қонуний жойидан маҳрум қилмаган ҳолда уйингизни иш техникаси билан ивирситмайсиз.

Кўнгилочарликлар. Ўйинларни ёқтирасизми? Қизиқарли сериалларни-чи? Samsung смарт-мониторига консолни улаб, ундан телевизор сифатида фойдаланишингиз мумкин. Махсус кўнгилочар режимга ўтсангиз, бас – барча севимли ўйинларингиз, стриминг иловалар ва бошқа кўплаб нарсалар олдингизда муҳайё! Попкорнни олиб, қулайроқ ўтириб олинг, мониторга масофадан туриб бошқариладиган пульт орқали овозли командаларни беринг (ҳа, худди шундай) ва роҳатланинг. Ўрнатма кучли динамиклар сизни колонка харажатларидан халос қилади ва шунга мос равишда стол устида ҳам бир талай жойни тежайди. Яхшиямки, бошлиғингиз ишда нималар билан банд эканингизни кўрмаяпти... 

Фото: Samsung 
Фото: Samsung 

Ўқиш. Сиз ўқув партасида эмас, балки смарт-монитор олдида ўтирсангиз ҳам машғулотларни ўтказиб юбормайсиз. Уйингизда масофадан туриб онлайн-дарсларда қатнашишингиз, уй вазифаларини бажаришингиз ва ўқитувчи билан алоқани ушлаб туришингиз мумкин. Муросага ўрин йўқ. Агар гуруҳдошларингизни соғинган бўлсангиз, талабалик кечаларидан олинган видеотасвирларни Samsung смарт-мониторида томоша қилинг. Ўта юқори UHD-ечим, мослашувчан ёрқинлик ва максимал детализация видеотасвирнинг ичига шўнғиб кетиш самарасини тақдим этади.

Бонус: Samsung смарт-мониторига USB type-C ёрдамида осонлик билан мобил қурилмангизни улашингиз ва уни зарядлашингиз ёки маълумотлар алмашишингиз ёхуд Wireless DeX ёки Tap View функцияси ёрдамида, шунчаки телефонни монитор рамкасига теккизган ҳолда симларсиз ҳам уланишингиз мумкин (бунда зарядлаш имкони бўлмайди). Агар сиз Apple қурилмасининг фойдаланувчиси бўлсангиз, бу ҳолда ҳам муаммо йўқ – смарт-мониторни AirPlay 2 технологияси билан мувофиқлаштириш мумкин, ўз iPhone ёки iPad қурилмангизни уланг ва катта, ёрқин экранда контентдан баҳра олинг! Агар сизда бирор-бир сабабга кўра клавиатура бўлмаса, «ақлли» мониторнинг экранига виртуал QWERTY’ни чиқариш ва пульт ёрдамида сўровни териш мумкин.

Фото: Samsung 
Фото: Samsung 

Бир сўз билан айтганда, энди карантин зерикарли бўлмайди. Яна бир янгилик. Янги Samsung смарт-монитори аллақачон тренддан чиққан классик шахсий компьютернинг ўрнини осонгина босишга қодир. «Қария»ни пенсияга чиқариб юборинг.

Харид борасида «Yuksal General» МЧЖ билан боғланишингиз мумкин: +998998138531, +99900107018 

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар