Толиблар ва Эрон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Жаҳон 20:33 / 01.12.2021 36414

Эрон ва Афғонистон чегарасида эронлик чегарачилар ва “Толибон” жангарилари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда Aamaj News агентлиги хабар қилди.

Агентликнинг маълумотига кўра, қуролли тўқнашувлар Афғонистон шимолидаги Нимрўз вилоятининг Канг уездида юз берган.  

Tasnim агентлиги тўқнашув “ўзаро тушунмовчилик” оқибатида келиб чиққанини ёзмоқда, деб хабар берди Спутник-Афғонистон.

Агентликнинг ёзишича, чегарадан бир неча юз метр нарида, Эрон томонида контрабандачилардан ҳимояланиш учун девор кўтарилган. Эронлик фермерлар Эрон ҳудудида қолган ҳолда мазкур девордан ўтишган. Толиблар чегара бузилди деган фикрда уларга қарата ўт очган ва эронликлар бунга жавоб қайтарган.

Ҳозирда тўқнашув тугаган ва томонлар мазкур масалани муҳокама қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар