«Балиқларни кўпайтириш учун дастлаб она балиқдан махсус укол орқали икраси олинади. Ундан сўнг махсус инкубатор аппаратига солинади ва 24 соатда балиққа айланади. Бу балиқлар 20 кунда 2 см кўринишга келади ва бундай балиқларнинг ҳар бир донаси 200 сўмдан сотилади. Бир сотихли жойдан 30 тоннагача балиқ олса бўлади. Балиқлар бир кунда икки маҳал овқатлантирилади ва боқилган балиқлар ярим йилда 6 килограммгача семиради.
Балиқ боқишни истаган одам 3 мингта билан ҳам бошлаши мумкин. Ўртача 2 килограммли балиқни 10 минг сўмдан сотганда ҳам 60 млн сўм бўлади. Бундан 20 млн сўм харажат бўлса, 40 млн сўм даромад ҳисобланади», дейди Дилшод Нуманов.

Дилшод Нуманов ушбу фаолияти ортидан топган даромадидан Хитойдан ун тегирмони олиб келиб, ўзи истиқомат қилаётган маҳалла ва қўшни маҳаллалар аҳолиси учун буғдой уни чиқариб келмоқда. Келгусида ўз фаолиятини кенгайтириб, ишсиз ёшларни иш билан таъминлашни мақсад қилган.
«Жорий йилда Хитойдан 150 млн сўмга ун тегирмони олиб келдик. Тегирмонимиз ўзи буғдойни ювиб-қуритади ва соатига 500 килограмм ун қилиб чиқаради. Келгусида ишсиз ва кам таъминланган ёшлардан 5 нафарини иш билан таъминлашни режалаштирганман», дейди Дилшод Нуманов.