Коронавируснинг янги штамми боис ўндан ортиқ мамлакат Жанубий Африкага парвозларни тақиқлади

Жаҳон 20:10 / 26.11.2021 2031

Коронавируснинг B.1.1.529 деб номланган янги штамми аниқлангани сабабли қатор давлатлар Жанубий Африка мамлакатларига парвозларга чекловлар жорий этишни бошлади, деб хабар берди The Guardian.

30 ноябрдан Испания Жанубий Африка ва Ботсванага парвозларни тақиқлайди.

Филиппин ЖАР, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Лесото, Эсватини ва Мозамбикдан келадиган самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Чеклов камида 15 декабргача амал қилади. 

Бундан ташқари, Британия, Ҳиндистон, Япония, Италия, Германия, Чехия, Франция, Нидерландия ва Сингапур ҳам Жанубий Африка давлатларига парвозларга чекловлар жорий этди.

Шу билан бир вақтда, Белгияда коронавируснинг янги штаммини юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат аниқланди – бу Европада қайд этилган илк ҳолат ҳисобланади. 

ЖАР расмийлари маълумотига кўра, мамлакатда янги вариант билан касалланганлар сони 77 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, Ботсванада тўрт, Ҳонгконгда бир кишида шу вариант аниқланган.

Кўпроқ янгиликлар