Сурхондарёда давлат рақами тақилмаган машинадан гиёҳванд моддалар топилди

Ўзбекистон 10:58 / 24.11.2021 554

Сурхондарё вилояти Денов туманида давлат рақами тақилмаган шубҳали машинадан марихуана гиёҳванд моддаси топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 29 октябрь куни соат 22:00 ларда Денов тумани Меҳнатобод маҳалласи ҳудудида йўл четида давлат рақами тақилмаган ҳолда турган Nexia русумли машина туман ИИБ ходимларига шубҳали кўринади.

Шундан сўнг машина ва унинг ҳайдовчиси туман ИИБ биносига олиб келинган ва тегишли тартибда текширилган. Текшириш жараёнида ҳайдовчи, Денов туманида яшовчи Л.Сардорнинг сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, у ерда 6 дона гугурт қутисига жойланган 37.03 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, жорий йил 4 ноябрь куни Л.Сардорга нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўпроқ янгиликлар