Samsung компаниясининг Тошкентдаги илк расмий дўкони очилди

Ўзбекистон 09:00 / 24.11.2021 13357

Samsumg расмий дўконининг очилиши улкан шоу-байрамга айланиб кетди.

Фото: Samsung

Болажонлар учун махсус танловлар ўтказилиб, ғолиблар компания томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Фото: Samsung

Очилиш маросимига йиғилган ёшлар ўртасида ҳам турли танловлар ўтказилди. Зукколик, санъат ва рақсда ўз иқтидорларини намоён қилган ёшларга компания томонидан ишлаб чиқарилган Smart Tag, Galaxy Watch, Galaxy Tab A8, Buds Live, Galaxy Watch Active2 каби гаджетлар совға сифатида топширилди.

Фото: Samsung

Қувноқ шоудан сўнг тадбирнинг тантанали қисми бўлиб ўтди. Radius дўконлари тармоғи директори Эъзоз Ҳайдаров сўзга чиқиб, йиғилганларга расмий дўкон ҳақида батафсил маълумот берди. Сўнгра тасмалар қирқилиб, Samsung расмий дўкони ўз эшикларини очди ва меҳмонлар дўконга таклиф қилинди.

Фото: Samsung

Дўконда йиғилганлар эътиборига компания томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилмаларнинг кенг ассортименти тақдим этилди.

Фото: Samsung

Энди пойтахт аҳли ва меҳмонлари Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилмаларни биринчи қўлдан, ҳамёнбоп нархларда ва расмий кафолатга эга бўлган ҳолда харид қилишлари мумкин.

Фото: Samsung

Дўкон «Самарқанд Дарвоза» савдо-кўнгилочар мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган бўлиб, дўконда смартфонлар, планшетлар, қулоқчинлар, сўнгги моделдаги ақлли соатлар сотилади. Гаджетларни нақд ва нақдсиз кўринишда, шунингдек, муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин.

Фото: Samsung

Шунингдек, 2021 йил 21 ноябрдан 12 декабргача ўтадиган акция доирасида ушбу дўкондан S21 и Z сериясидаги флагманлар харид қилинганда, Galaxy Watch Active2 смарт соатлари совға сифатида берилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Кўпроқ янгиликлар