Ички ишлар вазири ўтказган йиғилишда Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида криминоген вазият оғир экани танқид қилинди

Ўзбекистон 14:41 / 24.11.2021 1614

Қашқадарёда ички ишлар вазири иштирокида ўтказилган йиғилишда айрим ҳудудларда криминоген вазият оғир экани ва жиноятлар кўп содир этилаётгани танқид қилинган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 23 ноябр куни ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятига етиб келган.

Шу куннинг ўзида вазир Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизмат раҳбарлари ва барча туман-шаҳар ички ишлар органлари бошлиқлари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари билан йўриқномавий йиғилиш ўтказган.

Йиғилишда, сўнгги вақтларда Қашқадарё вилояти миқёсида айниқса, Қарши шаҳри, Косон, Чироқчи, Яккабоғ, Қамаши туманларидаги криминоген вазият нисбатан оғирлашиб қолгани, барча ҳудудлардаги “қизил” маҳаллаларда жиноятлар сони нисбатан кўп содир этилаётгани танқид қилинган.

Йиғилиш давомида вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида ҳамда криминоген вазияти оғир ҳисобланган маҳаллаларда президент раислигида жорий йил 12 февралида ўтказилган ИИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси давомида берилган топшириқларнинг ижросини ўрганиш учун алоҳида масъуллар бириктирилган.

Қайд этилишича, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарёдаги ҳар бир туман ва шаҳарларга бориб криминоген вазиятни ўрганмоқда.

Кўпроқ янгиликлар