Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ағдарилиб кетган Nexia ҳайдовчиси вафот этди

Жамият 17:09 / 04.11.2021 1562

Жиззах вилояти Бахмат туманида тез ҳаракатланган ҳайдовчи кескин бурилиш жойида бошқарувни йўқотган. Оқибатда Nexia йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб ағдарилган ва унинг ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 31 октябр куни соат 23:15 ларда Бахмал тумани ҳудудидан ўтган 4Н1245 автомобилининг 5-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1992 йилда Бахмал тумани Оқтош ҚФЙда туғилган фуқаро Nexia билан ҳаракатланиб кетаётиб йўл кескин бурилган жойда машина бошқарувини йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб ағдарилган ва ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Бахмал тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар