Қирғизистон Россия ва Туркиядан дронлар сотиб олади

Жаҳон 14:28 / 22.10.2021 5969

Қирғизистон ҳукумати яқин вақт ичида Россия ва Туркиядан учувчисиз бошқариладиган қурилмалар сотиб олишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Тошиев маълум қилди.

«Биз техника сотиб олишга маблағ ажратдик. Туркияда биз учун «Байрактар» дронлари тайёрланмоқда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида Туркия техникаси Қирғизистонга келтирилади.

Тошиевнинг қайд этишича, Қирғизистон шунингдек, Россиянинг «Орлан-10» дронларини сотиб олади.

Пайшанба куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров республика баҳорда эски ва ишдан чиққан қуролларни тўлиқ янгилашини айтди.

«Бу низога тайёрланиш эмас, балки мамлакатимиз хавфсизлигини сақлашга тайёрланиш», — деди у.

Кўпроқ янгиликлар