Лукашенконинг танқидидан сўнг Беларусда ниқоб тақиш режими бекор қилинди

Жаҳон 15:00 / 22.10.2021 4362

Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 9 октябрда жорий этилган мажбурий ниқоб тақиш режимини бекор қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги қарорида мажбурий ниқоб тақиш режими тўғрисидаги банд чиқариб ташланди.

Аввалроқ президент Александр Лукашенко бу чорани танқид қилганди.

Лукашенко 19 октябр куни ўтказилган йиғилишда ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва эмлаш масалаларида аҳолига ҳеч қандай босим ўтказмасликни талаб қилганди.

«Ниқоб тақиш, ҳимоя воситалари, ҳар қандай масофа сақлаш ва вакцинация борасида фикримни айтдим. Одамларга ҳеч қандай босим ўтказилмасин», — деб таъкидлаганди у.

Кўпроқ янгиликлар