82 тоифадаги товарлар учун импорт божи бекор қилинди

Ўзбекистон 08:10 / 22.10.2021 5578

"Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга асосан, 82 тоифадаги хомашё ва яримтайёр маҳсулотлар импорти 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод этилди.

Товарлар тоифалари турлича: кастор ёғи, сунъий мўйна, зиғирпоя толасидан тўқилган ва сунъий толалардан тайёрланган газламалар, шиша иплар, шиша толали матолар, қоғоз ва картон, тайёр елимлар ва бошқалар.

Аввалроқ, 31 декабргача айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан гўшт ва картошка ҚҚСдан озод қилинаётгани маълум бўлганди. Шунингдек, цитрус мевалар 2022 йил 1 майгача божхона божидан озод қилинди.

Кўпроқ янгиликлар