Толиблар закот ва ушр солиқларини жорий этишни режалаштирмоқда

Жаҳон 16:11 / 21.10.2021 5611

“Толибон” ҳаракати Афғонистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида солиқчиликнинг янги шаклини жорий этишни режалаштирмоқда, деб хабар берди ТАСС.

“Молиявий ва маъмурий масалалар бўйича вазир ўринбосари Фазл Албарий Фазлий раислигида ўтказилган йиғилишда закот ва ушр солиқларини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди”, – дейилади мамлакат қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирлиги хабарида.

Қайд этилишича, ушбу чоралар вазирлик даромадлари миқдорини ошириш ва исломий қоидалар талабларига асосланади.

Афғонистон иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин тутади: мамлакатдаги барча ишчи кучининг 44 фоизи аграр секторга тўғри келади.

Толиблар мамлакатнинг катта қисмини назорат қилган 1996-2001 йилларда ҳам Афғонистонда закот ва ушр солиқлари жорий этилганди.

Кўпроқ янгиликлар