НАТО Қора денгиз минтақасига зудлик билан қўшин ташлаш имкониятини ўрганмоқда

Жаҳон 23:13 / 21.10.2021 9545

Шимолий Атлантика альянси зарурат туғилганида Қора денгиз минтақасига зудлик билан қўшин ташлаш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

“Биз Россиянинг тажовузкорона ҳаракатларига жавобан Қора денгиз минтақасида денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги кучларимизни оширдик. Шунингдек, зарурат туғилганида минтақага зудлик билан мустаҳкамловчи кучларни ташлаш имконияти ўрганмоқдамиз”, – деди у.

Столтенбергнинг сўзларига кўра, альянс мудофаа вазирлари НАТО ҳудудини мудофаа қилиш режасини тасдиқлаган.

Аввалроқ НАТО давлатларининг ядро қуроли ёрдамида ҳимоялаш бўйича анъанавий Steadfast Noon машғулотлари бошлангани хабар қилинганди. Машғулотлар ядро қуролини ташувчи ва қўлловчи қирувчи, оддий жанговар, разведкачи ва ёнилғи қуювчи ўнлаб самолётлар иштирокида ўтади.

Кўпроқ янгиликлар