Афғонистон пойтахти ва бир нечта вилоятлари электрсиз қолди

Жаҳон 23:18 / 21.10.2021 14206

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри ва қатор вилоятлар электр станциясида содир бўлган портлаш сабабли электрсиз қолди.

Портлаш пойтахт шимоли-ғарбидаги электр станциясида юз берган.

Афғонистон давлат энергетика корпорациясининг (DABS) баёнотига кўра, портлаш оқибатида электр узатиш линиялари ишдан чиққан.

Аввалроқ Ливанда ёнилғи етишмовчилиги туфайли иккита йирик электр станцияси фаолияти тўхтаб қолиши натижасида бутун мамлакат зулмат ичида қолгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар