Ҳиндистонда муссон ёмғирлар оқибатида 80 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 09:53 / 20.10.2021 7381

Ёмғирлар тоғли штатда кўчкилар ва тошқинларни келтириб чиқарган. Ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Маҳаллий ҳокимият қуролли кучларга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳарбийлар қидирув ишларига жалб қилинади.

Муссон ёмғирлари мамлакат жанубида ҳам давом этмоқда. Жумладан, Керала штатида ёмон об-ҳаво сабабли 38 киши ҳалок бўлган. Метеорологларнинг таъкидлашича, яқин кунларда ёмғирлар жадаллиги камайиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар