Вьетнамда мактаб ўқувчиси мобил телефон портлаши оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Жаҳон 18:11 / 19.10.2021 6655

Вьетнамда мактаб ўқувчиси мобил телефон портлаши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзади Mirror. Хабар қилинишича, воқеа онлайн-дарс вақтида, телефон қувватланаётган пайтда содир бўлган.

Портлашдан сўнг бешинчи синф ўқувчисининг эгнидаги кийими ёниб кетган, боланинг ўзи эса оғир жароҳат олган.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ҳодиса содир бўлган вақтда у уйда ёлғиз бўлган, унга қўшнилар ёрдамга етиб келган.

Бола шифохонага олиб борилганидан сўнг шифокорларнинг ёрдамига қарамасдан вафот этган. 

Хабарда портлаган телефоннинг русуми маълум қилинмаган.

Кўпроқ янгиликлар