Москвада оммавий муштлашувдан сўнг 20 нафардан ортиқ мигрант ушланди

Жаҳон 14:29 / 18.10.2021 6347

Москвада меҳнат мигрантлари ўртасида навбатдаги оммавий муштлашув юз берди, деб хабар берди РЕН ТВ.

Хабарда айтилишича, полиция муштлашувда иштирок этган 23 кишини қўлга олган.

Воқеа Коптево районида содир бўлгани айтилмоқда. Маълумот берилишича, спиртли ичимлик ичиш чоғида юзага келган даҳанаки жанжал оммавий муштлашувга айланган.

Бир киши пичоқланиб жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Полиция терговга қадар суриштирув ўтказмоқда.

15 октябр куни Кузьминки районида 10 нафарга яқин мигрант иштирокида муштлашув содир бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар