Франциянинг Беларусдаги элчиси Минск талаби билан республикани тарк этди

Жаҳон 10:09 / 18.10.2021 3157

Беларусь ташқи ишлар вазирлиги дипломатдан республикани 18 октябргача тарк этишни талаб қилган.

Николя де Лакост Франциянинг Беларусдаги элчиси лавозимини 2020 йилда эгаллаган. Ўша йил сентябрда у Беларусь президенти Александр Лукашенкога ишонч ёрлиқлари топширилишида иштирок этмаган. Кейинроқ, 8 декабрда француз дипломати ишонч ёрлиғининг нусхасини Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейга топширган.

Кўпроқ янгиликлар