Италиянинг энг йирик авиакомпанияси Alitalia банкротлик сабаб тугатилди

Жаҳон 09:54 / 15.10.2021 3902

Alitalia коронавирус пандемияси ва чегаралар ёпилиши сабабли банкротликка учраган. Унинг ўрнини энди ITA эгаллайди.

Таъкидланишича, компаниянинг тугатилиши Италия ҳукумати ва сармоядорларнинг машҳур авиакомпанияни сақлаб қолишга уринишлари муваффақиятсизликка учраганини англатади.

Компаниянинг охирги рейси Кальяри шаҳридан Римга 14 октябрда кечки вақт амалга оширилган. Самолётни Италия фуқаро авиациясининг энг тажрибали учувчиларидан бири, компанияда 1989 йилдан бери фаолият юритиб келган Андреа Жойа бошқарган.

Компания 76 йил аввал, 1957 йил 5 майда ташкил этилган. Охирги 4 йил Alitalia молиявий қийинчиликларни бошдан кечирган, компанияда фавқулодда бошқарув режими киритилган, Италия ҳукумати эса компанияга ўзини ўнглаб олиши учун 1,3 млрд доллар ажратган.

Маълумотларга кўра, эндиликда ITA тарихга айланадиган авиакомпаниядан 52 та самолётдан иборат паркни, парвозлар кодлари ва брендни мерос қилиб олади. Бироқ ходимлар сони 10,5 мингдан 2,8 минггача қисқаради. 

Янги авиакомпаниянинг биринчи парвози 15 октябрга белгиланган.

“Алвидо, қадрдон кекса Alitalia. Эртадан янги ITA компаниясининг биринчи рейсини бажарувчи самолёт Барига қўнади ва биз уни кутиб қоламиз”, деб айтилган Бари аэропортида.

Кўпроқ янгиликлар