Тбилисида Саакашвилининг озод этилишини талаб қилиб ўн минглаб кишилар намойишга чиқди

Жаҳон 22:56 / 14.10.2021 7811

Тбилиси марказида Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг озод этилишини талаб қилиб ўн минглаб кишилар намойишга чиқди. Бу ҳақда Эхо Кавказа хабар берди.

Хабарда айтилишича, митингни “Ягона миллий ҳаракат” ташкил этган.

Қайд этилишича, Мтавари мухолифат канали бош директори ва Саакашвилининг адвокатларидан бири унинг мухолифат тарафдорларини бирлашишга ва 30 октябрда миллий ҳаракат номзодларига овоз беришга чақирган мурожаатини ўқиб эшиттирган.

Саакашвили ватанига қайтгач, 1 октябрда ҳибсга олингандан кейин очлик эълон қилганди. Собиқ президент ўзи ва у деб ҳибсга олинган одамлар озод қилинмагунга қадар очликни давом эттиришини айтган.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Михаил Саакашвилини афв этмаслигини маълум қилган. Грузия прокуратураси эса собиқ президент камида олти йилни панжара ортида ўтказишини билдирган.

Кўпроқ янгиликлар