АҚШдаги шаҳарча 752 минг долларга сотувга қўйилди

Жаҳон 18:49 / 14.10.2021 7712

АҚШнинг Теннесси штатидаги Уолтер-Вэлли шаҳарчаси 752 минг долларга сотувга қўйилди, деб ёзади UPI нашри.

Унинг бўлажак эгаси ирмоқ соҳилида жойлашган бинолар, ичида маҳсулотлар бўлган тўртта дўкон ва омборхонани қўлга киритади.

Эълонда айтилишича, кўчмас мулкдан меҳмонхона ҳамда тижорат ёки яшаш мақсадида фойдаланиш мумкин.

«Сотувчи шаҳарчанинг бўлажак эгаси бу тарихий биноларни бузиб ташлмаслигига умид қилмоқда», — деди кўчмас мулк бўйича агент Кристина Шварц.

Уолтер-Вэлли шаҳарчасига 1900 йилда асос солинган, аммо оммавий аҳоли масканига айланмаган.

Кўпроқ янгиликлар