Жапаровнинг фамилиядоши Қирғизистон бош вазири этиб тайинланди

Жаҳон 17:57 / 13.10.2021 9422

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг янги раисини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

"Садир Жапаров имзолаган фармонга мувофиқ, Акилбек Жапаров Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – республика президенти маъмурияти раҳбари этиб тайинланди", — дейилади Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Чоршанба куни Қирғизистон парламенти Акилбек Жапаров бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси таркиби тузилишига розилик берди.

Акилбек Жапаров илгари Қирғизистон молия вазири, иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Аввалроқ Садир Жапаров мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

 

Кўпроқ янгиликлар