Хитойда сув тошқинлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 15:50 / 12.10.2021 3792

Хитойнинг Шанси провинциясида юз берган тошқинлар оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, уч киши бедарак йўқолди.

Тинимсиз ёмғирлар натижасида содир бўлган тошқинлардан 1,8 миллионга яқин киши жабр кўрди, 120 мингдан ортиқ киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Маълумот берилишича, 37 мингдан ортиқ уй ва иншоотлар зарарланган ёки бутунлай вайрон бўлган, қишлоқ хўжалик ерлари сув остида қолган.

Табиий офат етказган зарар 5 млрд юандан (770 млн доллар) ортиқроқ деб баҳоланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар