Толиблар халқаро стандартларга мос давлат қуриш ниятида эканлигини билдирди

Жаҳон 16:01 / 12.10.2021 8643

«Толибон» ҳаракати мамлакат манфаатларига жавоб берадиган ва халқаро стандартларга мос сиёсий тузум яратишни кўзламоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий маълум қилди.

«Биз ташқи олам билан муносабатларда янги саҳифа очдик. Биз ички эҳтиёжларимизга ва халқаро стандартларга мос сиёсий тузум яратамиз. «Ислом амирлиги» дунёга ва минтақа мамлакатларига яхши муносабатлар ўрнатиш тўғрисида мурожаат йўллади. Биз бирор-бир давлатнинг ички ишларига аралашишга уринмаймиз ва улардан ҳам шуни кутамиз», — деди у.

Муттақийнинг сўзларига кўра, дунё Афғонистонга босим ўтказиш ўрнига мамлакатга ёрдам бериши лозим.

«Аввалги ҳукумат 20 йил давомида ислоҳотлар ўтказа олмади, энди эса жаҳон ҳамжамияти буни икки ойда амалга оширишни талаб қиляпти», — деди у.

Кўпроқ янгиликлар