Фото: Хитойда сув тошқинлари. Қарийб 2 млн киши уйини тарк этишга мажбур бўлди, қурбонлар сони аниқ эмас

Жаҳон 11:13 / 12.10.2021 21173

Ҳозирча табиий офат ҳудудида содир бўлган кўчки натижасида ҳалок бўлган тўрт нафар полициячи ҳақида маълум қилинган. Жами қурбонлар сони ҳозирча аниқ эмас. 

Табиий офат провинциянинг 70дан ортиқ туман ва шаҳарларидаги уйларни вайрон қилган ва кўчкиларга сабаб бўлган. Шу билан бирга, давом этаётган ёмғирлар қидирув-қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда.

Шаньси расмийлари бир неча кун олдин сув тошқинларига тайёргарлик кўра бошлаганди. Ишчилар тупроқдан тикланган ғовларни мустаҳкамлаганди, аммо айрим жойларда сув барибир аҳоли турар жойларга ўтиб кетди / Getty Images
Шаҳарлар аҳолиси шланглар ёрдамида уйларига кириб кетган сувни чиқариб ташлашга уринмоқда - аммо кўчалар ҳам сувга тўлган.
Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, бутун провинция бўйлаб сув тошқинлари туфайли 1,8 киши эвакуация қилинган. Одамларни хавфсиз жойларга кўчириш ишлари давом этмоқда / Getty Images
Кучли ёмғирлар давом этаётгани қутқарувчиларга халақит бермоқда / Getty Images
Хитой шимолидаги Шаньсида ёмғирлар ўтган ҳафтада бошланганди. Бу айрим жойларда аҳоли яшаш пунктлари яқинида кўчкиларни келтириб чиқарган. Ҳозирда табиий офат провинциядаги 70дан ортиқ уездга таъсирини кўрсатган / Getty Images
Сув тошқинлари Хитойда бошланган энергетик инқирозни янада оғирлаштириши мумкин. Провинция ҳукумати 60та кўмир шахтаси фаолиятини тўхтатган, бошқа турдаги 372 шахта ва 14та химия заводи ҳам ишламаяпти / Getty Images
Дала майдонлари билан ўраб олинган Цзесю шаҳрида сув якшанба куниёқ шаҳар четидаги биноларга етиб келганди. Шаньси провинциясида сув тошқини хавфи остида қолган кўплаб тарихий обидалар мавжуд / Getty Images
Сув тошиб кирган кўчаларда ниқобли дезинфекторлар ишламоқда / Getty Images
Душанбага ўтар кечаси Хэнань провинцияси шимолида ишчилар ва қутқарувчилар сув билан курашмоқда. Бир неча ой муқаддам ушбу провинциядаги сув тошқинлари оқибатида 300 киши ҳалок бўлганди / Getty Images
Кўпроқ янгиликлар