Қирғизистон президенти ўз ваколатларини кенгайтирди

Жаҳон 21:11 / 11.10.2021 11450

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Қирғиз Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси» тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ, Жапаров ўз ташаббуси билан бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини бўшатиши мумкин.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари учун айрим чекловлар ўрнатилди. Хусусан, улар тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана ва сайлов кампаниялари даврида маъмурий ресурслардан фойдалана олмайди.

Аввалроқ конституцион кенгаш раҳбари Бекбосун Борубашев ҳукумат бошқарувнинг парламент-президент шаклидан президент шаклига ўтишни мўлжаллаётгани, шу боис президент ўз зиммасига кўпроқ масъулиятни олиши кераклигини айтганди.

Жапаровнинг таъкидлашича, Қирғизистонда илгари мавжуд бўлган бошқарувнинг парламент-президент шакли 2020 йил октябрда оммавий тартибсизликлар ва ҳокимият алмашувига сабаб бўлган.

Кўпроқ янгиликлар