«Меҳнат унумдорлигинининг ошиши инфляцияни пасайтиришнинг энг асосий омилидир. Яшил иқтисодиётга ўтиш ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлашуви инфляция пасайишига ёрдам беради. Бундан ташқари, охирги 4-5 йилдан бери кўриб чиқилаётган мавзу бор – Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш масаласи. Ўрта муддатли истиқболда ташкилотга аъзолик ҳам инфляциянинг яхшигина пасайишига замин яратади. Буни Россия ва Қозоғистон мисолида ҳам кўришимисз мумкинки, ЖСТга аъзолик бу мамлакатларда инфляцияга бевосита таъсир ўтказган. Кўпчилик шундай савол билан мурожаат қиляпти: нимага 5 фоиз даража белгиланган, масалан, 6-7 фоиз ёки 3 фоиз эмас? Бу кўрсаткич асосий савдо мамлакатларимиздаги инфляция даражасидан келиб чиқиб белгиланган миқдор. Энг катта савдо ҳамкорларимиз Россия, Қозоғистон ва Туркия каби мамлакатларда ўрта муддатли инфляция даражаси 4-5 фоиз атрофида. Биз ҳам шу давлатлар каби 5 фоизлик кўрсаткичга тушира олсак, миллий валютага босим ҳам камаяди. Курс барқарорлиги, меҳнат унумдорлиги, рақобат ва эркинлаштириш инфляциянинг паст даражада ушлаб турилишини таъминлайдиган омиллардир», – деди мутахассис.
«Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик инфляциянинг яхшигина пасайишига замин яратади» – Беҳзод Ҳамроев
Кун янгиликлари

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинди
07:57 / 01.07.2022
7416

Ноябр ойи учун «палов индекси» эълон қилинди
08:11 / 01.12.2021
27250

Ўзбекистон ҳудуди шиддат билан чўлланишда давом этмоқда: сабаб, оқибат ва ечимлар
17:10 / 27.06.2021
136513