“Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди
Адлия вазирлиги хабарига кўра, Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига қўшимча вазифалар юклатилди.
Марказ, жумладан, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини илмий асосланган таклиф ва тавсиялар билан доимий равишда таъминлаб боради.
Марказ тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:
- Саноат кластерлари фаолиятини ривожлантириш шўъбаси;
- IT-технологияларни жорий этиш ва маълумотлар базасини интеграциялаш шўъбаси;
- Жамоатчилик билан алоқалар ва маркетинг шўъбаси.
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида марказнинг ҳудудий филиаллари тузилди.