Қаршида қувиб ўтиш қоидаларини бузган «Нексия-3» ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда бир киши вафот этди

Ўзбекистон 10:15 / 22.07.2021 2690

Қарши шаҳрида қувиб ўтиш қоидаларини бузган «Нексия-3» ҳайдовчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 июль куни соат 22:00ларда давлат аҳмиятига эга бўлган 4Р-92 Қарши-Жейноқ-Помуқ автомобиль йўлининг Қарши шаҳри «Каманди» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 1-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Нексия-3» ва «ВАЗ-2106» машиналари ўзаро тўқнашув содир этган. Оқибатда «ВАЗ-2106» машинаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Унда йўловчи сифатидан кетаётган шахс эса оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

Дастлабки суриштирув давомида аниқланишича, «Нексия-3» ҳайдовчиси мумкин бўлмаган жойдан қувиб ўтишга уринган ва рўпарадан, ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «ВАЗ-2106» билан тўқнашган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар