Коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 700дан ошди. Бу навбатдаги антирекорд

Ўзбекистон 10:29 / 22.07.2021 21086

«2021 йил 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122048 (+719) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 20 нафари Андижон вилоятида,
  • 13 нафари Бухоро вилоятида,
  • 81 нафари Жиззах вилоятида,
  • 21 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 78 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 81 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 71 нафари Фарғона вилоятида,
  • 13 нафари Хоразм вилоятида,
  • 83 нафари Тошкент вилоятида,
  • 118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 492 нафар кишида пневмония аниқланди.

Бу кунлик коронавирус ва пневмония ҳолатлари (+1211) бўйича навбатдаги антирекорддир. Бундан аввалги антирекорд 21 июль куни қайд этилган, бир кунда 698 кишида (ундан олдингиси 20 июль куни - 658 ҳолат) COVID-19, 478 кишида пневмония (жами +1176) тасдиқланганди. 

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
  • Андижон вилоятида 34 нафар,
  • Бухоро вилоятида 54 нафар,
  • Жиззах вилоятида 45 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
  • Наманган вилоятида 51 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 105 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 70 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
  • Фарғона вилоятида 44 нафар,
  • Хоразм вилоятида 30 нафар,
  • Тошкент вилоятида 54 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 116755 (+746) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 814  нафарни ташкил қилди.

Кўпроқ янгиликлар