Қуёшда 2017 йилдан бери энг кучли чақнаш қайд қилинди

Фан-техника 02:52 / 07.07.2021 44294

Қуёшда 3 июлда 2017 йилдан бери максимал Х синфдаги чақнаш юз берди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси физика институти рентген астрономияси лабораторияси сайтида маълум қилинди.

«Чақноқ бундай ҳодисалар учун камдан кам юз берадиган импулс турга тегишли бўлган. Бунда чақнаш энергияси қисқа муддатли кучли портлаш кўринишида деярли бир онда отилиб чиқади», дейилган хабарда.

Ушбу ҳодиса 16 дақиқа давом этган, ваҳоланки Қуёшдаги бошқа турдаги чақнашлар бир неча соатгача давом этади.

Мутахассислар чақноқни Қуёш фаоллиги кескин ошгани билан тушунтиришган. 3 июлда Қуёшда 10тага яқин, жумладан, М синфдаги 3та ва С синфдаги бир қатор кучсиз чақноқлар қайд қилинган.

Таъкидланишича, ушбу ҳодиса прогноз қилинмаган ва кутилмаганда юз берган.

Олимлар ҳодиса оқибатида Қуёшнинг оғир зарралари Ергача етиб келиши мумкинлигини истисно қилишган.

Кўпроқ янгиликлар