Ўзбекистон ЖЧ саралашларидаги энг ёмон натижасини қайд этди

Спорт 01:01 / 16.06.2021 32295

Ар-Риёдда кечган учрашув саудияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлимда Салмон ал-Фараж дубль қайд этган бўлса, Али ал-Ҳассан иккинчи бўлим бошида амалда ўйин масаласини ҳал қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк марта Жаҳон чемпионатлари саралаши доирасида 3-босқичга чиқа олмади. Мазкур ўйинда ўзбекистонликларни дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Саудия эса ўйин натижасидан қатъи назар кейинги босқичга йўл оларди.

Ўзбекистон D гуруҳида 8 ўйинда 5 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этиб, 15 очко жамғарди.

Аммо H гуруҳида Шимолий Корея миллий жамоаси турнирдаги иштирокини тўхтатиши қолган барча гуруҳлардаги вазиятга таъсир этди. Айнан КХДР саралаш босқичини тарк этгач, ФИФА барча гуруҳлардаги сўнгги 5-ўринни эгаллаган жамоалар билан натижалар бекор қилиниши ҳақида қарор қилганди. Натижада Ўзбекистоннинг Яман билан ўйиндаги натижалари (5:0, 1:0) бекор қилинди ва жамоанинг очколари 9тага тушиб қолди. Бу эса гуруҳлардаги иккинчи ўринлар ўртасидаги энг ёмон натижалардан бири бўлди.

ЖЧ-2022 саралаши. D гуруҳи. 10-тур

Саудия Арабистони — Ўзбекистон 3:0
Голлар: 
Ал Фараж (25, 33), Ал Ҳассан (52). 
Саудия Арабистони — Муҳаммад Ал Овайс, Султон Ал Ғаним, Абдулла Маду, Йосир Аш Шахрони, Ҳассан Ат Тамбакти (Муҳаммад Ал Ҳабрани, 78), Салмон Ал Фараж,  Али Ал Ҳассан (Сами Ан Нажи, 54), Иброҳим Отайф, Ҳолид Аш Шаҳри (Фирас Ал Биракан, 64), Абдуллоҳ Ғариб (Сауд Абдул Ҳамид, 78), Муҳаммад Халил Ал Овайс. 
Ўзбекистон — Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Одил Ҳамробеков (Икром Алибоев, 54), Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев, 80), Жалолиддин Машарипов, Олег Зотеев, Элдор Шомуродов, Вагиз Галиулин (Достон Ҳамдамов 54, Фаррух Икромов 80), Иброҳимхалил Йўлдошев (Ойбек Бозоров, 54).

Фаластин — Яман 3:0
Голлар: 
Даббаҳ (43, 84), Ҳамид (45+3).

Кўпроқ янгиликлар