Фарғонадаги 2та ОТМга янги ректор тайинланди

Ўзбекистон 13:34 / 11.06.2021 13507

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 360-сон қарорига биноан:

Баҳодир Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов Фарғона давлат университети ректори этиб;

Дилноза Шавкатовна Хўжаева Қўқон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.

Маълумот учун, педагогика фанлари доктори Баҳодир Шермуҳаммадов ўз вақтида олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари сифатида ишлаган. Дилноза Хўжаева эса Қўқон давлат педагогика институти проректори бўлган.

Кўпроқ янгиликлар