Қўқон шаҳар ҳокими веломарафонда маррага биринчи бўлиб етиб келди

Ўзбекистон 09:20 / 10.06.2021 860

Қўқон университетида бўлиб ўтаётган “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафони доирасида ўтказилган велопойгада Қўқон шаҳар ҳокими маррани биринчи бўлиб забт этди. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги aхборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, веломарaфонда 200 га яқин иштирокчи қаторида Қўқон шаҳар ҳокими, университет ректори ва сектор раҳбарлари ҳам 8500 метрлик масофани босиб ўтган.

Қўқон шаҳрининг марказий кўчаларини кезиб ўтган велосипедлар колоннаси аҳоли томонидан қўллаб-қувватлаб турилган.

Велопойга мухлислари олқишлари остида финиш чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтган Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов барча иштирокчиларга фаоллик учун миннатдорчилик билдириб, эсдалик учун биргаликда суратга тушган.

Аввалроқ Самарқандга велосипедда отланган отахонлар 7 кун деганда Фарғонага қайтиб келишгани ҳақида лавҳа берилган эди.

Кўпроқ янгиликлар