Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги тўғрисидаги 35та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон 18:07 / 10.06.2021 6394

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида 35та ҳужжат имзоланди.

Азия-Плюснинг хабар беришича, юқори даражадаги музокаралар якуни бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  • Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида саноат ва янги технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги;
  • Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон “Complex Mining Solution” ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми;
  • Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида «Тожик-ўзбек инвестицион компаниясини тузиш тўғрисида»ги;
  • 2018 йил 9 мартдаги Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги келишувга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протокол;
  • Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Зарафшон дарёси ҳавзасида иккита гидроэлектр станция қуриш ва фойдаланишнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш, акциядорлик жамияти тузиш тўғрисидаги келишув;
  • Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудуди орқали товарларни транзит қилиш тўғрисидаги келишув;
  • Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган    йўл харитаси.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қўшма баёнот имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар