Samsung бир нечта жойидан букланувчи OLED-экран ишлаб чиқди

Фан ва техника 23:19 / 17.05.2021 18270

Электрон қурилмалар учун дисплейлар ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар Samsung ва LG жорий ҳафтада ўтадиган Display Week 2021 кўргазмаси доирасида янги ишланмаларини тақдим қилмоқчи. Жумладан, Samsung кўргазмада мобил қурилмалар учун бир нечта жойидан букланувчи экранни намойиш қилади.

 Компаниянинг Samsung Display бўлинмаси икки марта буклаш мумкин бўлган 7,2 дюймли S-Foldable экранини тақдим қилади. Ушбу OLED-дисплей Samsung’нинг букланувчи смартфонлари янги авлодида қўлланади.

 Ушбу мобил қурилмалар йиғилган ҳолатда смартфондек ўлчамда, очилган ҳолатда эса планшет каби бўлади.

 Шунингдек, компания томонлари 4:3 нисбатда бўлган 17 дюймли букланувчи дисплей ҳам тайёрламоқда. Уни планшет ва портатив монитор каби қўллаш мумкин бўлади.

 Кўргазмада Samsung’нинг экран остидаги камера технологияси ва экран ўлчамини ошириш учун ён томонга сурилувчи дисплей тақдимоти ўтиши кутилмоқда. 

 Ўз навбатида LG Display кўргазма учун 83 дюймли OLED-панел ва ўз тебраниши ҳисобига ташқи карнайларсиз товуш чиқарувчи 48-дюймли, букланувчи ва шаффоф OLED-экранларни тайёрлаган.

Кўпроқ янгиликлар