GROSS INSURANCE суғурта компанияси барқарор ўсиш суръатларини намоён қилмоқда

Ўзбекистон 20:00 / 04.05.2021 2486

Суғурта Ўзбекистон бозорини тобора кўпроқ қамраб олмоқда, бу аҳолининг умумий савияси ўсганлигидан ва суғурта дастурлари ҳаммабоп эканлигидан келиб чиқади. Gross Insurance компанияси турфа эҳтиёжларни қаноатлантирадиган инновацион хизмат кўрсатилиши борасида фаолиятни кун сайин такомиллаштирган ҳолда жисмоний шахсларга ҳам, йирик ва ўрта бизнес тузилмаларига ҳам замонавий ҳамда долзарб бўлган суғурта маҳсулотларини тақдим этади.

Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, биз ишонч билан ўсиш суръатларининг ошганлигини баралла  айта оламиз. Корпоратив секторда фаол ишлаш ва суғурта хизматларини ривожлантириш натижасида 2021 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг айнан шу даврига нисбатан 124 фоиз ўсишни намоён қилган ҳолда 53 млрд сўм миқдорда суғурта мукофотлари йиғилди.

Тузилган суғурта шартномалари бўйича қабул қилинган суғурта мажбуриятлари 35 трлн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг айнан шу даврига нисбатан таққосланганда 61 фоизга ошган.

2021 йилнинг биринчи чорагида компания жисмоний ва юридик шахслар билан 172 мингта суғурта шартномасини тузди.

Суғурта ҳодисалари бўйича кунлик тўловлар 100 млн сўмдан ортиқ суммани ташкил этади, ана шу тарзда компания биринчи чоракда 18 млрд сўм миқдорда суғурта товонларини тўлаб берди, бу эса 2020 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 56 фоизга кўпдир.

Мижозлари орасида фаол фаолият юритилиши ва тезкор суръатларда иш олиб борилиши натижасида компания миллий суғурта бозорида етакчи компаниялар учлигига киради. Компаниянинг ҳудудий инфратузилмаси ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда, бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб 120 га яқин филиал ва 740 дан ортиқ суғурта агенти фаолият юритмоқда. Компания томонидан корхона ва ташкилотлар учун молиявий, тадбиркорлик таваккалчиликларини суғурта қилиш, мол-мулкни ва бошқаларни суғурта қилиш соҳасида комплекс суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилган. Жисмоний шахслар учун суғурта дастурларини харид қилиш тартиб-таомили соддалаштирилган бўлиб, бугунги кунда суғурта полисини компаниянинг https://gross.uz/ru сайти ёки http://gross.uz/m мобил иловаси орқали харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Gross Insurance компаниясининг мижозлари учун 1166 ягона қисқа рақами бўйича 24/7/365 режимида дам олишларсиз сутка давомида кун-у тун амал қиладиган сервис хизмати назарда тутилган. Операторлар суғурта хизматлари тақдим этилиши билан боғлиқ барча саволларга жавоб беради, суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, мижозларни қўллаб-қувватлайди, мақбул суғурта дастурини танлашга ва унинг қийматини ҳисоблаб чиқаришга, суғурта полисини узайтиришга, шунингдек суғурта даъвоси кўриб чиқилиши натижалари ҳақида маълумот олишда ёрдам кўрсатади.

Мижозларни қўллаб-қувватлаш марказининг ягона телефон рақами: 1166.

Сайт: gross.uz

Facebook: fb.com/grossuz

Instagram: instagram.com/grossuzb

Telegram: t.me/grossuzb

Telegram-бот: t.me/grossrobot

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар