NASA вертолёти Марсдаги илк парвозини амалга оширди

Жаҳон 17:38 / 19.04.2021 6212

NASA агентлигининг Ingenuity вертолёти Марсдаги дастлабки парвозини амалга оширди. Вертолёт сайёра сатҳидан уч метр баландликка кўтарилиб, ҳавода ярим дақиқа турди, сўнгра пастга қайтди.

Ingenuity диаметри 1,2 метрли иккита парракка эга учувчи қурилма бўлиб, у Perseverance марсоходи ёрдамида Марсга келтирилган.

Парвоз дастлаб 11 апрелга мўлжалланганди, аммо дастурий таъминотдаги нуқсон сабабли кейинроққа қолдирилганди.

Ingenuity яқин кунларда бир нечта парвозларни амалга оширади ва сайёра сатҳида фотосуратлар олади.

Кўпроқ янгиликлар