«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: «ИННОПРОМ-2021» доирасида нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари янги марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар

Ўзбекистон 17:35 / 08.04.2021 1944

Шу кунларда Тошкентнинг «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида ўтказилаётган «ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрган бир гуруҳ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари мамлакатимизда энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш истагини билдирдилар. 

Хусусан, «Роснефть» компанияси экс-президенти Сергей Богданчиков, Қирғизистон Республикаси энергетика ва саноат вазири Кубаничбек Турдубаев бошчилигидаги делегация аъзолари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш Маркази»да бўлиб, бу ерда ташкил этилган замонавий иш жараёнларини яқиндан кузатдилар.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар