Илон Маскнинг Tesla компанияси Техас электр тармоқларига уланадиган улкан батарея қуради, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Юз мегаваттдан ортиқ энергияни сақлайдиган батарея қуриш лойиҳасини Tesla компаниясининг Gambit Energy Storage бўлинмаси амалга оширади.
Батарея 20 мингга яқин уйни электр билан таъминлаши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли штатдаги электр генераторларининг ярмига яқини ишдан чиққанди. Техасга ёпирилган қор бўронлари оқибатида 4 миллионта уй ва бинолар электрсиз қолганди.
Аввалроқ Илон Маск Техасда янги шаҳар барпо этишга қарор қилгани тўғрисида хабар берилганди.