АҚШ Саудия Арабистонига ҳужум қуроллари сотилишини чеклаши мумкин – ОАВ

Жаҳон 23:25 / 26.02.2021 4035

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти араб коалициясининг Ямандаги жанговар операцияларини қўллаб-қувватлашни тўхтатиш қарори боис Саудия Арабистонига мудофаа қуролларидан бошқа қуролларни сотмаслиги мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик манбаларининг маълумот беришича, ҳозирда қандай қуроллар мудофаа қуроли ҳисобланиши муҳокама қилинмоқда.

"Гарчи Саудия Арабистони ўз ҳудуди ва халқини ҳимоя қилиши учун барча нарса билан таъминлашга ҳаракат қилсак-да, Ямандаги низо ниҳоясига етишини кўзлаяпмиз", - деган давлат департаменти вакили.

Байден 4 феврал куни Вашингтон араб коалициясининг Ямандаги жанговар операцияларини қўллаб-қувватлашни тўхтатишини айтганди.

Шу билан бирга, у Саудия Арабистони "Эрон қўллаб-қувватлаётган кучлар томонидан" ракета ҳужумларига дуч келаётгани, шу боис АҚШ қиролликка "суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва халқини ҳимоя қилиш"да ёрдам беришини таъкидлаганди.

Кўпроқ янгиликлар