Фуқаро “Тошкент савдо маркази”даги омборхонадан моллар ўғирлангани ҳақида хабар берган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.
Тергов тадбирлари давомида аниқланишича, 11 январь кунидан 16 январь кунига қадар бўлган давр оралиғида номаълум шахс калит танлаш йўли билан омборхонага кириб, жами 71 200 000 сўмлик эркаклар шимларини ўғирлаб кетган.
Гумонланувчи тез орада аниқланган ҳамда 28 ёшли, муқаддам судланган У.Ф. қўлга олинган.
Тергов давом этмоқда, дейилади маълумотда.