“Аскар ухлаяпти – хизмат кетяпти”: Капитолий биносида ухлаётган аскарлар суратлари эълон қилинди 

Жаҳон 01:29 / 14.01.2021 26889

АҚШда миллий гвардиянинг юзлаб аскарлари АҚШ президенти Доналд Трампга импичмент эълон қилиш бўйича дебатлар ўтаётган Капитолийни ҳимоя қилишга жўнатилди. 

Associated Press ахборот агентлиги воқеа жойидан олган суратларда қайси бири толиққанидан, қайси бири эса шунчаки зерикканидан Капитолий ичида дуч келган жойга бош қўйиб, ухлаётган аскарларни кўриш мумкин. 

Маълум қилинишича, яқин кунларда АҚШ пойтахти Вашингтонда Жо Байденнинг инаугурацияси муносабати билан 15 минг гвардиячи полицияга тартибни сақлашда кўмак кўрсатади.

Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA

Бундай чора АҚШда 6 январда Трамп тарафдорлари Капитолийга бостириб киргандан кейин қабул қилинган. Ўшанда президент сайловлари натижаларидан норози бўлган намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган. Бунинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар ҳибсга олинган.

Демократлар ушбу ҳодисаларда амалдаги президентни айблашган ва унга импичмент эълон қилиш бўйича резолюцияни конгрессга йўллашган. Уларнинг фикрича, Трамп 6 январда ўз тарафдорлари олдида сўзлаган нутқи билан уларни исён кўтаришга чақирган. 13 январда ушбу резолюция бўйича конгресснинг вакиллар палатасида овоз бериш бўлиб ўтди.  

Маълумотларга кўра, агар Трампга импичмент эълон қилинадиган бўлса, барча 50та штатда 16 январдан 20 январгача кучли исёнга айланиб кетиши мумкин бўладиган қуролли норозиликлар ўтказиш режалаштирилган. 

Кўпроқ янгиликлар