Norma’нинг ёзишича, лойиҳа умумий қиймати 40,711 млн долларни ташкил этади. У қуйидагилардан иборат:
35,188 млн доллар миқдорида Ислом тараққиёт банкининг қарзи;
Ўзбекистоннинг улуши, шу жумладан солиқ бўйича имтиёзлар бериш шаклида - 5,523 млн доллар.
Ислом тараққиёт банкининг қарзини қайтариш, шу жумладан фоизларни тўлаш, воситачилик тўловлари ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қарор билан:
Молия вазирлигига Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги қарз битимига қўшимча Келишув тузиш;
Адлия вазирлигига қарз битимига қўшимча Келишув юзасидан юридик хулоса бериш топширилди.