«Ўзбекнефтгаз»: «Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводи 23 йиллик тарихидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди

Ўзбекистон 19:53 / 13.01.2021 7122

Эндиликда, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ёқилғилар жаҳон стандартига тўла жавоб бера бошлади ва экспортбоп маҳсулотга айланди. 2020 йил якуни билан жами 85,9 минг тонна Евро-3, 4, 5 дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказиб берилди.

2020 йилда «Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводида 843,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиб, бу миқдор заводнинг 23 йиллик тарихидаги энг юқори кўрсаткичга айланди. Ўзбекистон нефть ва газ саноати тарихида илк бор нефть маҳсулотлари сотилиши тўлиқ бозор тамойиллари асосида жорий этилди.

Шунингдек, ортда қолган 2020 йил давомида, маҳаллий олимлар билан ҳамкорликнинг янги босқичи йўлга қўйилиб, Ўзбекистон кимё фармацевтика илмий текшириш институти билан ҳамкорликда илк бор SAS-851 русумидаги (Франция) адсорбент ўрнига, маҳаллий УзАД-1 адсорбенти ишлаб чиқаришга татбиқ қилинди.

Кўп йиллар давомида режа қилиб келинаётган «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш» лойиҳасига биринчи қадам ташланди ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Honeywell UOP» (АҚШ) ва «SK E&C» (Жанубий Корея) компаниялари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши тарих саҳифаларидан жой олди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ
Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар