Навалний Россияга қайтаётганлигини маълум қилди

Жаҳон 15:20 / 13.01.2021 9123

Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний ушбу ҳафта охирида Россияга қайтишини маълум қилди.

"Менинг олдимда "қайтсамми-йўқми" деган савол ҳеч қачон турмаган. Чунки мен кетганим йўқ. Мен реанимация қутисида кетиб Германияда пайдо бўлиб қолдим. 17 январ, якшанба куни уйга қайтаман. Кутиб олинг", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Алексей Навалний 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётганда ўзини ёмон ҳис қилган ва самолёт Омск шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур бўлганди. Заҳарланиш ташхиси билан шифохонага тушган Навалний 22 август куни Германиядаги «Шарите» клиникасига олиб кетилгач, 7 сентябргача кома ҳолатида бўлди.

Кейинчалик оёққа турган Навалний ўзининг заҳарланиши шахсан Владимир Путиннинг топшириғи билан амалга оширилганини айтган. Навалний шифохонадан 23 сентябрда чиқди. 

Кўпроқ янгиликлар