Гемодиализга муҳтож бемор болаларга энди Самарқандда ҳам тиббий ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон 22:06 / 12.01.2021 1907

Қайд этилишича, бугун бўлимнинг очилиш маросими бўлиб ўтган ва унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирок этган.

Маълум бўлишича, ҳозир вилоятда сурункали буйрак етишмовчилиги касаллиги билан 41 нафар бола «Д» назоратида туради. Улар доимий равишда диализ муолажаларини олишга муҳтож ҳисобланади.

Шу пайтгача бемор болалар гемодиалез ўтказиш учун Тошкент шаҳридаги илмий марказларга юборилган. Энди бундай турдаги бемор болаларга вилоятнинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти пайдо бўлди.

Таъкидланишича, марказ қошидаги гемодиализ бўлимига 2020 йил октябр ойида 749 миллион сўм эвазига иккита сув насоси, 748,5 миллион сўмга 5 та гемодиалез аппарати олиб келиб ўрнатилган. Бино 75 млн сўм маблағ ҳисобидан жорий таъмирланган. Бўлимда ишлаш учун кадрлар Тошкент шаҳридаги «Республика ихтисослаштирилган нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси илмий маркази»да бирламчи ихтисослаштиришдан ўтказилган.

Кўпроқ янгиликлар